Лойиҳа Ўзбекистон Бадиий академияси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи, Ўзбекистон-Япония маркази ва «Ўзбекистон-Япония» дўстлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Япония маданият кунлари доирасида анъанавий япон кимоноси, аёллар белбоғи - «оби», япон елпиғичи, қўғирчоқлар ва япон таомлари кўргазмалари тақдим этилади.

Шунингдек, Япониянинг анъанавий хаттотлик санъати - шодо, чой маросими, сумие, кирие (япон апликацияси), япон ширинликларини тайёрлаш ва япон тили бўйича маҳорат дарслари ва намойишлар бўлиб ўтади, деб хабар беради «Дунё» АА.