Бу ҳақда Токио университети қошидаги зилзилаларни ўрганиш институти мутахассислари маълум қилди.
30 октябрь куни амалга оширилган ҳаво кузатувлари давомида Ио ороли ҳудудида сув ости вулқонининг отилиши тасдиқланди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, вулқон фаоллашган пайтда, магма океан суви ичига кирганида, фреатомагматик портлаш содир бўлган, бу вақтда сув остидан улкан тошлар отилиб чиққан.
Вулқон отилган жойдан унчалик узоқ бўлмаган жойда диаметри тахминан 100 метр бўлган янги орол топилди. Унинг юзаси вулқон жинслари билан қопланган ва унинг атрофидаги сув зонаси кулранг тусга кириб қолди. Мутахассисларнинг фикрича, вулқонинг фаоллашиши давом этар экан, оролнинг майдони ҳам кенгайиши мумкин.
Ио ороли Огасавара ороллари занжирида, Токиодан минг километр жанубда жойлашган, деб хабар беради ria.ru.