Аввал «Мейсак» тўфонни префектурасидаги 30 мингдан зиёд уйни электр токидан бебаҳра қилганини маълум қилгандик, деб хабар беради Российская газета.
Баъзи ҳудудларда кучли шамол электр таъминоти линияларини ишдан чиқарган бўлса, жала сув тошқинларига олиб келганди.
Ҳозир ёғингарчилик Япон денгизи томон суза бошлаган. Метеорологлар ушбу тўфонини фавқулодда кучли деб баҳолаган. Шамолнинг тезлиги дақиқасига 45 метргача етяпти, кучайган пайти эса 65 метргача етяпти.
Ҳозир Японияга томон яна бир тўфон — «Хайшен» яқинлашиб келяпти. Бош метеорология бошқармаси тахминига кўра, ҳафта охирига келиб тўфон мамлакатнинг жануби-ғарбига етиб келиши керак. Синоптиклар аҳолини офат зарбасига олдиндан тайёргарлик кўриб қўйишга чақиряпти.