Японияда асосий муаммо бири – ёш меҳнат кучи етишмаслигидир.

Нагасаки префектурасидаги чекка ороллардан бири  – Гото оролида ҳам ёшлар сони кам, бори ҳам мактабни тугатгач, олийгоҳларда ўқиш учун марказий ҳудудларга кўчиб кетишар экан.

Шу сабабли, Гото ороли администрацияси вьетнамлик талабаларни имтиёзли равишда япон мактабларида ўқишга фаол чорламоқда. Япон тили мактаблари қуриб берилмоқда, ўқувчилар учун турли стипендиялар ажратилмоқда.

Нима учун Вьетнам?

Сабаби Нагасаки университети ва Вьетнамнинг Дананг шаҳри ўртасида ўзаро ҳамкорлик мавжуд. Шу йўсинда, ўқишга келган вьетнамликлар бўш вақтда турли ишларга жалб қилиниб, оролнинг ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал этишга кўмаклашмоқда.

Хуллас, йилдан-йилга қариялар сони ортиб бораётган Япония учун яқин келажакдаги энг катта муаммо - инсон ресурси етишмаслиги бўлиши мумкин.