Аввалроқ полицияга Ишикава префектурасининг Сузу шаҳрида зилзила оқибатида вайрон бўлган уйда тирик одам борлиги ҳақида хабар келиб тушгани ва қутқарув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг биринчи кунида Япониянинг ғарбий соҳилидаги Ишикава префектурасининг Ното яримороли ҳудудида бир қатор йирик зилзилалар рўй берди, уларнинг энг кучлиси 7,6 магнитудали эди.