Ямато Ёко марказ фаолияти билан танишар экан, бу ерда яратилган шароитлар жаҳон талаблари даражасида эканини таъкидлади. Музокаралардан кўзланган асосий мақсад қарияларни парваришлаш ва қишлоқ хўжалиги мутахассисларини тайёрлашда Япония тажрибасини ўзбек методикаси билан интеграциялаштиришдан иборат экани айтилди.

Меҳмон бу борадаги ҳамкорлик келажакда фаол давом этишига ишонч билдирди.

Маълумот учун: Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази ҳозирча Россия, Хитой, Германия ва Япония билан ҳамкорлик меморандумлари имзолаган.