Олимлар Токио шимолида жойлашган Ибараки префектурасидаги JT-60SA номли кенг кўламли ядро синтези экспериментал иншоотида материя ҳолатини яратишга муваффақ бўлганликларини қайд этишди. У Япония ва Европа Иттифоқи билан биргаликда қурилган бўлиб, унинг нархи тахминан 435 миллион долларни ташкил этади.
Ядро синтезига эришиш учун “плазма” 100 миллион даражадан юқори ҳароратга етиши, ядролар эса сониясига минг километр тезликда тўқнашиши керак.
Институт мутахассислари энди атиги 10 миллион даража ҳароратга эга “плазма” яратиши мумкинлигини айтишди. Қарийб беш йил давомида улар “плазма”ни Цельсий бўйича 100 миллион даражада 100 сония давомида ушлаб туриш учун зарур бўлган технологияни ишлаб чиқишга ҳаракат қилишди.
Сунъий равишда яратилган ядро синтези карбонат ангидридни чиқармайдиган ва юқори даражадаги радиоактив чиқиндиларни ҳосил қилмайдиган янги авлод энергия манбасига айланиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.