"Юксак даражада ташкил этилган учрашувда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили, Агентлик мутасаддилари ҳамда суғурта ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди", деб хабар бермоқда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати.

Шунингдек, 7–11 ноябрь кунлари FALIYA жамғармаси томонидан Токио шаҳрида суғурта ташкилотларининг топ менеджерлари учун мўлжалланган ўқув семинарларида юртимизда фаолият кўрсатувчи қатор суғурта компаниялари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ўзаро имзоланган меморандум доирасида мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ижобий ҳисса қўшадиган бу каби малака ошириш курслари доимий равишда йўлга қўйилади.

Давлатларо ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда, ўзаро тажриба алмашинувда ва стратегик йўналишларни аниқлаб дўстона муносабатларни давом эттиришда мазкур учрашувлар муҳим платформа вазифасини бажаради.