Ўзбекистон Республикаси элчихонаси делегациясининг Нагоя шаҳрига ташрифи чоғида Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилотининг Тюбу минтақасидаги офиси директори Томоко Масуда билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тюбу — Япониянинг марказий қисмидаги Хонсю оролида жойлашган. Минтақада 21,7 миллион аҳоли истиқомат қилади. У Аичи, Фукуи, Гифу, Ишикава, Нагано, Ниигата, Сидуока, Тояма ва Яманаши каби тўққизта префектурани ўз ичига олган.

Томоко Масуда билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш учун минтақа компанияларини жалб этиш, хусусан, Нагоя шаҳрида доимий ишбилармонлик семинарлари амалиётини давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида Нагоя шаҳрида «Тошкент кунлари» доирасида шаҳар маъмурияти кўмагида жорий йил 18 декабрда бизнес-семинар ташкил этиш имкониятларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.