1 метргача бўлган цунами хавфи мавжуд эди, аммо унинг ҳақиқий баландлиги 10 сантиметрдан ошмади. Шунга қарамай, қирғоқбўйи ҳудудларда яшовчи тахминан 10 000 аҳолига эвакуация қилиш тавсия қилинди. Улар афтершоклар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилди.

Полиция бош қароргоҳига кўра, ҳудуд жиддий зарар кўрмади, фақат баъзи биноларнинг деворларида ёриқлар бор. Ҳеч ким жароҳат олмади.

Зилзила эпимаркази Токати яқинидаги денгиз тубида 20 километр чуқурликда жойлашган. Оролнинг маъмурий маркази Саппоро яқинидаги Титосэ аэропорти учиш-қўниш йўлагини текшириш учун вақтинча ёпилди.

“Хоккайдо дэнреку” компаниясининг маълумотларига кўра, “Томари” атом электр станцияси ҳеч қандай зарар кўрмади ва бир маромда ишламоқда.

1995 йилда Кобе шаҳрида содир бўлган 7,3 магнитудали зилзила тахминан 6500 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва жиддий зарар етказган эди, деб хабар берди ria.ru.