Аксарият одамлар учун кичик яралар хавфли эмас, чунки кўпинча улар ўз-ўзидан ва тезда тузалади. Шу билан бирга, айрим касалликларга чалинган беморлар учун ҳатто кичик зарар жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Қандли диабет, умуртқа поғонаси шикастланган ёки қон айланиши ёмон бўлган одамларда яраларнинг даволаниш имконияти юқори бўлмайди. Оқибатда улар узоқ муддатда ампутацияга олиб келиши мумкин бўлган инфекция ва сурункали жароҳатларга мойил бўлади.

Энди электр стимуляциясидан фойдаланган ҳолда янги даволаш усули ишлаб чиқилди. Ушбу ғоя тери ҳужайраларининг электр майдонларида маълум йўналишларда ҳаракатланишига асосланган. Яъни, тери ҳужайралари бўлган Петри идишига электр майдон қўйилса, ҳужайралар тасодифий ҳаракат қилишни тўхтатади ва бир йўналишда ҳаракат қила бошлайди. Мутахассислар тери ҳужайралари ўстирилган микроскопик биочипга электр токини қўллаш орқали сунъий теридаги яраларнинг битишини тезлаштиришга муваффақ бўлишди.

Жамоа яқинда тадқиқотни давом эттириш ва келажакда яраларни даволовчи маҳсулотларни яратиш имконини берадиган катта грант ютди, деб хабар беради lenta.ru.