Кеча U-23 Осиё Кубоги беллашувлари чорак финалининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди. Жанубий кореялик футболчилар кутилмаганда япониялик тенгдошларига 3:0 ҳисобада ютқазиб қўйишди. Саудия Арабистони термаси эса Вьетнам ёшларини  2:0 ҳисобида енгди.

Шундай қилиб, барча ярим финалчилар аниқ бўлди. Энди Ўзбекистон термаси Япония билан, Саудия Арабистони футболчилари эса Австралия билан финалга чиқиш учун кураш олиб боради.