Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.M.” МЧЖ омборхона мудири Н.Н, фуқаро Б.га ушбу МЧЖ омборхонасига Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан 2022 йилнинг апрель ойида топширилган 960 литр техник этил спиртини 11,5 миллион сўмга сотиб юбориб, ўзининг моддий жавобгарлигидаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.