Хусусан, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро томонидан келган мурожаатда қайд этилишича, истеъмолчи шаҳар марказида жойлашган “Чорсу”  савдо марказидан 1 миллион сўм эвазига сотиб олгани, орадан бир ой вақт ўтмасдан уяли алоқа телефони носоз аҳволга келиб қолгани, бу борада сотувчига бир неча маротаба мурожаат қилган бўлсада, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган. Ушбу мурожаат ўрганилиши натижасида уяли алоқа телефони учун тўланган 1 миллион сўм истеъмолчга қайтарилишига эришилди.

Яна бир мурожаат Наманганнинг Тошбулоқ шаҳарчасида яшовчи фуқародан келган бўлиб, истеьмолчи “Arzon va sifatli” номли телеграм-савдо дўкони орқали олдиндан тўловни амалга ошириш орқали аёллар кўйлаги сотиб олган, бироқ буюртма етказиб берилганда эса маҳсулот сифатсиз экани маълум бўлган. Тармоқ хордимларига мурожаат қилганда эса, маҳсулотни қайтариб олишдан бош тортишганини айтиб ўтган.

Ушбу мурожаат Наманган шаҳар жамияти ходимлари ўрганилиши натижасида маҳсулот учун тўланган маблағ истеъмолчига қайтариб олиб берилишига эришилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Қоплатон” ҚФЙда яшовчи фуқародан келган мурожаатда истеъмолчи Наманган шаҳрида жойлашган “Лола-жаҳон” бозоридан автомашина акумляторини 1 йиллик кафолат муддати билан 1 миллион 800 минг сўм эвазига сотиб олган. Бироқ сотиб олган акумлятори 3 ой ичида ишламай қолганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат Федерациянинг Наманган шаҳар жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида, тадбиркор томонидан аккумлятор янгисига алмаштирилди.