➖Истиқомат қилаётган ҳудудингиз тарихини билиш учун Ҳудудий архив ёки ноёб ҳужжатларга бой Ўзбекистон Миллий архивига мурожаат қиласиз ва сизнинг мурожаатингизга асосан архив ўқувхоналаридан фойдаланишга рухсат берилади.
Ўзбекистон Миллий архивида жой номларини бериш, ҳудудларнинг ташкил этилишига оид меъёрий ҳужжатлар сақланиб келинмоқда.
— Архив соҳасида 10 йил стаж бўлса, унинг ойлик маошига қанча устама қўшилади?
— 10 йилдан 15 йилгача муддатда узлуксиз меҳнат қилаётган ходимга 35 % миқдорида қўшимча устама тўланиши белгиланган (лавозим окладининг 35%).
— Хорижий давлатлар архивларининг архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби қандай?
— Хориж архивларида тадқиқот ишларини олиб бориш ва архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун хорижий давлатнинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжати билан танишиб чиқиш зарур. Шу билан бирга, “Ўзархив” агентлигининг бошқа давлат архив хизмати билан икки томонлама имзоланган битими бўлса, уларнинг архив ҳужжатларидан фойдаланишда алоҳида енгилликлар яратилади.
— Ташкилотлар айрим ҳужжатларнинг сақлаш муддатларини қисқартириш бўйича таклифлар бериши мумкинми?
— Албатта берилиши мумкин, жараён қуйидаги схематик тарзда амалга оширилади:
-
-
- таклиф тайёрланади ва ташкилотнинг Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланиши;
- таклиф юқори турувчи органнинг Марказий эксперт комиссиясига тақдим этилиши ва унда муҳокама этилиб, маъқулланиши;
- таклиф Марказий эксперт комиссияси томонидан “Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт текширув комиссиясига асосланган ҳолда тақдим этилиши;
- таклиф “Ўзархив” агентлиги МЭТК томонидан маъқуллангандан сўнг Агентлик директори “келишилди” грифи билан таклиф киритган органга юборилади ва ушбу орган томонидан тасдиқланади.
-