Англашув меморандуми водород ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳаларида технология, тажриба, ахборот ва инсон ресурсларини алмашиш орқали томонларнинг ўзаро манфаатларини рағбатлантиришга қаратилган. Меморандум, шунингдек, экологик тоза энергияга ўтиш, водород ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳаларида қўшма илмий ва инновацион лойиҳалар доирасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни кўзда тутади.
«Ушбу Меморандум, икки давлат ўртасидаги узоқ йиллар давомида ривожланиб келаётган умумий алоқаларни қўллаб қувватлаш ва кейинги босқичга олиб чиқишига, бунда, бутунжаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланаётган яшил иқтисодиётга ўтиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда кўмак бўлишига ишонамиз», — дейди Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев.
Меморандум доирасида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг Водород марказини ривожлантириш чоралари кўрилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.