Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев айни пайтда бўлиб ўтаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Х съездида айтиб ўтди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда келгуси беш йилда қуввати 5 минг мегаваттдан ортиқ бўлган шамол, қуёш ва гидро-электростанциялар ишга туширилади. Натижада йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газ тежалади.
Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича, алоҳида дастур қабул қилинади.
Келгуси йилнинг ўзида, Тошкент шаҳри жамоат транспортида 320 та электробус қатнови йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш махсус жамғармаси ташкил этилади.
Бу каби амалий ишлар натижасида иқтисодиётнинг энергия самарадорлиги 20 фоизга ошади, атмосферага чиқариладиган зарарли газлар ҳажми 10 фоизга қисқаради.