Лойиҳанинг самарали амалга оширилиши натижасида 2026 йилга келиб Ўзбекистон бўйлаб яшил ҳудудлар ва парклар 8 фоиздан 30 фоизгача ўсиши режалаштирилган.

Маълумки, ушбу лойиҳа ўз ичига дарахтлар экиш ва парваришлаш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, болалар боғчалари сонини кўпайтириш, дарахтларга шикаст етказиш ва кесиш учун жавобгарликни кучайтириш, жамоатчилик назоратини янада ошириш чора-тадбирларини ўз ичига олади.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ходимлари ҳам университет ҳудудига 80 тупга яқин мевали ва манзарали кўчатлар ўтказди. Университет ҳудудига фаол равишда янги дарахтлар экиш ва уларни парваришлашга ҳар бир бўлим жалб этилиб, ходимлар ўзларига берилган ҳудудлардаги дарахтлар парваришига масъул этиб белгиланди.

Янги кўчатлар экишда нафақат Марказ ходимлари, балки талабалар ҳам фаол қатнашди. Ушбу яшиллаштиришга қаратилган ҳаракатга барча катта қизиқиш билан ёндашди.