Мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни яратиш режалаштирилган.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида давом этаётган “долзраб 40 кунлик”да “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлим бошқаруви ҳам фаол иштирок этиб, Самарқанд шаҳри ҳудудидаги “Барака”, “Ипак йўли”, “Темирйўлчилар” ҳамда “Ҳазора” маҳалла фуқаролар йиғинларида фонд маблағлари ва жойлардаги ҳомийлар ҳисобидан жами 7 млн сўмлик 200 тупдан ортиқ манзарали дарахтлардан арча, мевали дарахтлардан эса хурмо, ўрик, гилос, олма ҳамда олхўри кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, 400 тупдан ортиқ ҳосилдорлиги юқори бўлган ток кўчатлари эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга беғараз тарқатилди.
Бугун экилган бир дона ниҳол эрта катта дарахтга айлангач, унинг
сояси-ю мевасидан катта-ю кичик бирдек баҳраманд бўлади, олаётган нафасимиз мусаффолиги таъминланади.
Юртимиз бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган “долзарб 40 кунлик”да фаол қатнашиш мақсадида фонднинг ҳудудий бўлинмалари томонидан кўчат экиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари туманнинг барча ҳудуд ва маҳаллаларида қизғин давом этмоқда.
НОДИР АЛИМОВ
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлим бошқаруви матбуот хизмати