Мисол учун, Андижон, Пахтабод ва Марҳамат туманларида 30 дан зиёд павловния етиштирувчи хўжаликлар ташкил этилган ва ҳозирда улар 5 миллион дона кўчатлар экишга тайёр.
Бундай хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамда аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Яшил замин” жамғармалари ташкил этилади.
Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида “Яшил замин” жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 5 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди.