Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Шу йилнинг 25 сентябрь куни соат 18:30 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Ипотека банк қаршисида “Lacetti” русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.