Фарғона тумани, “Янгийўл” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган  Зарибжон Мирзаев бир неча йилдирки хаста. Турмуш ўртоғи ишсиз, ёлланма меҳнат билан шуғулланди, топгани рўзғордан ортмайди. Икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Дори-дармон,  шифохонада ётиб  даволаниш учун ҳар доим ҳам имкон топа олишаётгани йўқ.

Фуқаро “Youtube” видеотармоғига соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қолдирган эди. Унинг мурожаати эътибордан четда қолмади. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими бошқаруви  фуқаро хонадонида бўлиб унинг ҳаёт тарзи билан яқиндан танишди Зарибжонга даволаниш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида (2 миллион 700 минг сўм) маблағни банк пластик картасига моддий ёрдам сифатида ўтказиб берди. Бундан ташқари, оилавий  шароитини янада яхшилаш мақсадида оила аъзоларига иссиқ уст-бош, озиқ-овқат маҳсулотлари  етказиб берилди.

— Шу кунга қадар 600 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга  232 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди, — дейди “Маҳалла” хайрия жамаот фонди вилоят бошқаруви раиси Баҳодиржон Юлбарсов. — Шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобдан,  Халқ депутатлари Кенгаши қарорлари асосида 66 минг 805 нафар оилаларга 32,4 миллиард сўмлик ёрдамлар кўрсатилиши таъминланди.

                                              Расулжон Камолов,

                                             “Янги Ўзбекистон” мухбири