Унда вазирлик тизими ходимлари малакасини ошириш учун Ўзбекистонда махсус тренинг ва семинарлар ўтказиш, шунингдек, ХМТнинг Турин шаҳрида жойлашган Халқаро ўқув марказида ташкил этиладиган курсларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, вазирлик тизимидаги ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳар йили ташкил этилаётган курсларни такомиллаштириш, жумладан, Турин маркази тажрибаси асосида рақамли технологияларни жорий қилишга келишиб олинди.