Германиянинг «BASF SЕ» компанияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб, заводда «QuWatt» бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

«QuWatt» АИ-95 русумидаги автобензин афзалликлари қуйидагилардан иборат:

– двигателларда тозаликни сақлашнинг мукаммал таъсирига эришиш имконини беради;

– клапанлардаги ҳосил бўладиган қатлам миқдорини 4 мг/клапан қийматидан ошмаслигини таъминлайди;

– двигатель клапанларини қатламлардан юқори даражада, яъни 80% гача тозалаш имконини беради;

– автомобиль двигатели қувватини оширади ҳамда ёқилғини 3% гача тежалишига эришилади;

– қиш мавсумида двигателнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

– двигатель ёнилғиси тизимида, шунингдек, бензинни ташиш ва сақлаш жараёнларида коррозияга йўл қўймайди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг биринчи ўн кунлигининг ўзидаёқ, 480 тонна «QuWatt» бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқарилди ва республика товар хомашё биржаси орқали сотувга қўйила бошланди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.