“Бу йил биз коронавирусдан 1 миллион ўлим ҳақидаги фожиали босқичдан ўтдик. Биргина шу йилнинг ўзида 1 миллион одам вафот этган, бизда бу ўлимларнинг олдини олиш учун барча воситалар мавжуд бўлган ҳолатда биз коронавирус билан яшашни ўрганяпмиз, деб айта олмаймиз”, деди у.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари COVID-19дан дунёда бир ҳафтада 15 мингга яқин одам вафот этгани, сўнгги тўрт ҳафта ичида вафот этганлар сони 35 фоизга ошгани ҳақида маълум қилганди.