Коронавирус заифлашмоқда, эмлаш бутун дунёда кенг қўлланилмоқда ва 2022 йил охирида пандемия тугагани эълон қилиниши мумкин. Ушбу фикрни "Известия" газетасига берган интервьюсида Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими айтиб ўтди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, пандемия бошланганидан буён вирусдан ўлим даражаси 5-6 фоиздан 0,5-0,4 фоизгача пасайган, айрим мамлакатларда эса бу кўрсаткич 0,3-0,1 фоиз даражасида.

Унинг сўзларига кўра, кенг қўлланиладиган эмлаш, шунингдек, вирус штаммларининг "заифлашиши" касалланишнинг ортишини анча камайтирди.

"Ўйлайманки, йил охиригача коронавирус билан касалланиш даражаси кескин камаяди. Ва ушбу даврга келиб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия тугаганини расман эълон қилиши мумкин", деди вирусолог.