Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,4 миллион сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 92,3% жисмоний шахслар, 7,7% - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 206,7 миллион сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 30% биринчи тоифадаги авторақамлар, 33,5% – иккинчи, 19,3% – учинчи, 5,9% – тўртинчи, 5,4% –бешинчи ва 5,9% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (45,2%) Фарғона (8,2%), Самарқанд (8,1%) ва Наманган (6,0%) вилоятларида харид қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 350-сонли қарори билан жорий йилда аукцион савдолари орқали қўшимча 271 та жуфт авторақамлар ҳам сотилиши белгиланди. Мазкур қарор кучга кириши билан жорий йилда онлайн-аукционлар орқали ҳар ойда сотиладиган авторақамларнинг ўртача сони 2 700 дан 14 000 гача ошган.
Шунингдек, аукцион иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилда «Avtoraqam» мобил иловаси янги кўринишда ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржаси матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.