Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Бунёдйўловчиташиш” МЧЖ Хитойнинг “Zhongtong Bus Holding Co.,Ltd.” заводи билан шаҳар йўналишлари  учун 100 та автобус сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур шартномага мувофиқ автобуслар жорий йилнинг якунига қадар Хоразм вилоятига олиб келиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р. Бабаев ташаббускор тадбиркорлар билан биргаликда айни дамда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибти. 

Хизмат сафари давомида “Zhongtong Bus Holding Co.,Ltd.” заводи фаолияти билан танишиб, сотиб олинадиган автобусларни етказиб берилиши, мазкур автобусларга сервис хизмати кўрсатиш ва доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан завод вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ““Zhongtong Bus Holding Co.,Ltd.”  заводи ва “Бунёдйўловчиташиш” МЧЖ ўтасида бир қатор келишувларга эришилди.