Таъкидлаш жоизки, ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасидан чиққан газ босимини ошириб, пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасига узатишдан иборат.
Аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газга бўлган талабини қондириш мақсадида станциянинг газ ҳайдаш агрегатида таъмирлаш ишларини тезкор равишда ўтказиш зарурияти туғилди. Газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилган “295ГЦ2-270/27,5-64М1” русумли компрессорида таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаси асосида амалга оширилди.
Таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида компрессорнинг олди ва орқа қопқоқлари ечилиб, тозаланди ҳамда компрессор қайтадан йиғилди.
Аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газга бўлган талабини қондириш мақсадида станциянинг газ ҳайдаш агрегатида таъмирлаш ишларини тезкор равишда ўтказиш зарурияти туғилди. Газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилган “295ГЦ2-270/27,5-64М1” русумли компрессорида таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаси асосида амалга оширилди. Таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида компрессорнинг олди ва орқа қопқоқлари ечилиб, тозаланди ҳамда компрессор қайтадан йиғилди.
Шу билан бирга ушбу агрегатдаги барча автоматик асбоб-ускуналар, клапан ва шарли кранлари қайта кўриб чиқиб таъмирланди. Шунингдек таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.
Натижада газ ҳайдаш агрегатларини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши ҳамда заҳира газ ҳайдаш агрегати билан таъминланишига эришилади.
Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги “ДКС-УППБС” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, йилига 10,8 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.
Станцияга 2012 йилда Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖ ва “КМПО” АЖ заводида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилиб, ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати