“Ишга марҳамат” мономаркази биносини замон талабларига мос равишда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 10,5 миллиард сўм ажратилди.

Марказ ўз фолиятини июль ойида бошлаган бўлса, ҳозирги кунгача жами 392 нафар ишсиз фуқарони замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга эришилди. Шундан 50 нафар фуқаро, шу жумладан, “темир дафтар”га киртилган аёллар ва ёшлар “Сервис ва хизмат курсатиш” йўналиши бўйича “Ошпазлик ва қандолат” таълим курсида 2 ой давомида ўқиш имконига эга бўлишди. Ўзлари ўрганган касб-ҳунар бўйича имтиҳон топшириб, мономарказнинг тегишли сертификатига эга бўлишди.

Аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Марказда 19 та касб бўйича ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, йилига 1,5 минг нафар фуқарони ўқитиш режалаштирилган.

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири