Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги 406-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 23-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2017 йил 28 декабрдаги “Узбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва ҳарбий тузилмалари, Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари ҳарбий қисм, бўлинма, муассасалари ва Давлат божхона қўмитаси тизимидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Марказий кенгашида ўтган йили “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган муассаса ҳамда ҳарбий қисмлардаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчилари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси” кўрик-танлови ўтказилган эди.
Жорий йилнинг 04 февраль куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Марказий кенгашида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқининг ташкилотчилигида танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
Мазкур танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясидаги бошланғич ташкилоти етакчиси катта лейтенант Фирдавс Каримов мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қуролли Кучлар Академиясидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, капитан Бобурмирзо Солиев иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, катта лейтенант Темур Хидировга учинчи ўрин насиб этди.
Барча олий ҳарбий таълим муассасаларининг ҳарбий хизматчилари, тегишли ташкилот масъул ходимлари ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда ташкилотчилар томонидан совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.
Мухтасар қилиб айтганда, янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига оид амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга кенг татбиқ этилиши натижасида ёшларимизнинг таълим-тарбия олиши борасида, уларнинг Ватанимиз тараққиётидаги масъулияти ва ўрнини оширишда, фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини асраш, турмуш даражасини яхшилаш масалаларида бир қатор натижаларга эришиш имконини бермоқда.
Майор Фарҳоджон ХОЖАЕВ,
ФВВ Академияси катта ўқитувчиси.