Дубай халқаро аэропорти “Aviation Business Awards – 2022” натижаларига кўра, йилнинг энг яхши аэропорти деб топилди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида ҳаво бандаргоҳи хизматларидан 28 миллион йўловчи фойдаланган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан уч баравар кўп.
Аэропорт ўз хизматлари сифатини ошириб, мижозларга ажойиб тажрибалар тақдим этди. “Dubai Air Harbour” ушбу мукофотни кетма-кет саккизинчи йил олди.
Маълумот ўрнида, “Aviation Business Awards” мукофоти 2007 йилдан бери “Aviation Business Middle East” журнали томонидан ташкил этилади. Мукофотлар 13 номинация бўйича берилади.