Хабар қилинишича, катта муз массаси бир неча кундан бери Инаарсуиту томон ҳаракатланмоқда. Шу сабабли маҳаллий ҳокимият аҳолига огоҳлантириш берди, маҳаллий балиқ заводи ва дўкон вақтинча ёпилди.
“Агар бу даҳшатли муз гиганти қирғоққа тегса ёки парчаланиб кетса, зарар ва шикастланишга олиб келиши мумкин. Синган муз бўлаклари тўғридан-тўғри қуруқликка тушиши эҳтимолдан йироқ бўлмаса-да, уларнинг қулаши қирғоқни ювиб кетадиган кучли тўлқинларни келтириб чиқариши мумкин. Бу тўлқинлар биноларга зарар етказиши, эҳтимол энг ёмон ҳолатда эса, пастда жойлашган ёки аллақачон заифлашган биноларни бутунлай ювиб юборади”.
Расмийлар, шунингдек, одамларни қайиқда оролга бориш ва ундан қайтишда айсбергдан узоқроқ туришга ва ҳатто қуруқликдаги кундалик ишлари билан шуғулланаётганда ҳам эҳтиёт бўлишга чақирди, деб хабар беради tengrinews.kz.