Навоий кон металлургия комбинатига қарашли автокорхона ҳайдовчиси А.А. фуқаролар Г.Р ва О.А.ни танишлари ёрдамида ушбу комбинатга қарашли заводга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳодиса Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.А. фуқаро З.Б.ни Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 400 АҚШ доллари ва 4,6 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.