АТТО тизими ҳамда Ўзбекистон транспорт вазирлигининг ҳамкорлиги натижасида яна бир янги хизмат йўлга қўйилди.

Аниқроғи, эндиликда АТТО карталаридан ташқари “Uzcard” карталари орқали жамоат транспортларидан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш мумкин.
Энди АТТО карталаридан ташқари, “Uzcard-Mastercard”, “Uzcard-MIR” ва “Uzcard-UnionPay” кобейжинг карталари ҳам тўлов учун қабул қилинади.