Россия Федерациясининг «Халқаро автомобиллар ташувлари устидан давлат назорати ва уларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида»ги қонунига биноан 2021 йил 7 июлдан ҳайдовчи чегарага келгач, унга уч соат муддат берилади. Ушбу вақт давомида жарима тўланмаса, унга Россиядан чиқиб кетишга рухсат берилмайди.
Янги тартиб бўйича чет эл транспортларининг 2020 йил 8 декабрдан кейинги жарималари инобатга олинади.
Чет эллик ҳайдовчи тўланмаган жарима бор ёки йўқлигини Госавтоинспекция расмий веб-сайтидаги «Проверка штрафов ГИБДД» хизмати орқали мустақил аниқлаши мумкин, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.