Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:

жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;

иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;

ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;

ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;

иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;

ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;

ҳайдовчилар маст бўлмаса;

транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса. 

Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.

Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида юборилади: 

ҳодиса жойининг, транспортларнинг фотосурати;

ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;

ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;

ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.