Компания буни робот воситасида амалга оширади. У йўлни кесиб ўтишда одамларга ҳамроҳ бўлади.
Қурилманинг баландлиги икки метрдан ошади. Бу пиёдалар ўтиш жойининг ўртасига йўл оладиган мобил светофорга ўхшайди. Робот бу жойга етиб бориши биланоқ яшил чироқ ёнади. Бу пиёдаларга йўлни хавфсиз кесиб ўтиш имконини беради.
“Электрон ёрдамчи доимий равишда атрофни кузатиб боради, шунинг учун у ўтиш жойига автомобиль яқинлашаётганини аниқлай олади. Икки метр баландликда жойлашган ҳисоблагичлар билан у тўхтаб турган машиналар ҳудудида бўш жойни кўра олади. Сўнгра хавфсиз ҳолат таъминланганини билгач йўлга чиқиб олади. Робот пиёдалар учун маълумотни ҳам тақдим этиб, яқинлашиб келаётган транспорт воситалари ҳақида ҳам огоҳлантиради – у ҳайдовчиларга тўхташ белгисини кўрсатади. Шунингдек, у маълумотни автомобилнинг ўзига унинг кўнгилочар дисплейига анимация сифатида юборади”, — дейилади компания хабарида.
Қизиғи шундаки, пиёдалар йўлни кесиб ўтиши билан робот пиёдалар йўлагига қайтади. Ва чеккароққа етганида, автомобиль асбоблар панелидаги огоҳлантириш йўқолади, деб хабар беради korrespondent.net.