Учиш-қўниш йўлагида сув тўпланиб қолганлиги сабабли 70 га яқин авиарейслар бекор қилинди ва Франкфуртга учаётган 23 та самолёт бошқа аэропортларга йўналтирилди.
Бундан ташқари, ёмғирдан кейин Германиянинг марказий ва шимоли-ғарбий қисмидаги бир қанча кўчаларга сув тошқини юзага келди. Баъзи жойларда биноларнинг кириш жойлари, Гельзенкирхен шаҳрида автомагистраль сув остида қолди, деб хабар беради mir24.tv.