“Ёнариқ” МФЙ ҳудудидан мазкур корхона қурилиши учун жами 4,4 гектар ер майдони ажратилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу корхона Россия давлатининг “Мастерфуд” МЧЖ қўшма корхонасининг мамлакатимиздаги филиали бўлиб иш бошлади. Айни дамда корхонанинг Россия давлати ҳамда бешта МДҲ давлатларида ўзининг тармоқ дўконларига эга.
Туманимизда амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион доллар бўлиб, 10 хилдан ортиқ мева-сабзавотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 10 минг тонна бўлиб, йилига 20-25 миллион доллар миқдорида экспорт амалга оширилади. Бу кўрсаткич эса йилдан-йилга ортиб бориши кўзда тутилган.
2023 йилнинг 1-чорагида ишга тушиши мўлжалланаётган корхона аҳоли томонидан етиштирилаётган мева-сабзавотларни, қолаверса, фермерларга ҳам етиштирган маҳсулотларини реализация қилинишини кафолатлайдиган бозорни шакллантиради.
Шунингдек, корхона ишга тушгач, 300 та янги иш ўрни яратилади.
Корхонага тамал тоши қўйиш тадбирида ҳамкорлар томонидан лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. Сўзга чиққан туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев ва бошқа масъуллар сўнгги ватқларда туманда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, жумладан, мазкур корхонанинг истиқболи хусусида алоҳида таъкидлаб ўтишди. Хорижий ҳамкорларга бошлаган ишларида ютуқлар тилашди.