Бугун соат 18:30да туман ҳокими Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев Пастариқ МФЙ ҳудудида ёнғин содир бўлган хонадонга борди.
Талафот содир бўлган уйни кўздан кечириб, тегишли ташкилот раҳбарларига зудлик билан таъмирлаш ишлари олиб бориш бўйича қатъий топшириқ берди.
Хонадонда 3 нафар фарзанди билан яшайдиган аёлга: «3 кунда ёнғиндан зарар кўрган барча уйингизни таъмирлаб берамиз, янги йилни ўз хонадонингизда кутиб оласизлар», - деди туман ҳокими Шуҳрат Мусаев.
Шукуржон Тўхтасинов