Бу ҳақда NASAнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази сайтида маълум қилинди.
349507 (2008 QY) астероиди 3 октябрь куни Москва вақти билан 23:39 да Ерга энг яқин масофада яқинлашади. Осмон жисми ва Ер орасидаги минимал масофа 0,042 астрономик бирлик ёки деярли 6,3 миллион километрни ташкил этади. Ер орбитасини 7,5 миллион километрдан камроқ масофада кесиб ўтувчи астрономик объектлар потенциал хавфли ҳисобланади.
Олимларнинг фикрига кўра, астероиднинг диаметри 520 дан 1200 метргача етиши мумкин. Объектнинг тезлиги сониясига 20,96 километрни ташкил этади.
Астрономлар 349507 (2008 QY) астероидини биринчи марта 1989 йил 30 сентябрда пайқашган. Объект 33,5 йил давомида “йўқолиб кетди” ва кейинги сафар олимлар уни 2023 йил 13 февралда кузатишган.
Астероид Ер орбитасини кесиб ўтувчи фазовий жисмлардандир. Бироқ бу мазкур объект сайёра билан тўқнашиб кетиши мумкинлигини англатмайди, деб хабар беради ria.ru.