Шахмат ва шашка бўйича ўтказиладиган мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирок этади. 200 нафарга яқин умидли спортчиларни ўзида жамловчи ушбу мусобақа республика финал босқичи дастуридан ўрин олган ўн учинчи мусобақа ҳисобланади.

Бугундан спортчи ёшлар ўғил болалар ва қизлар тоифасида мусобақаларда ўз иштирокини бошлайди. Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Маълумот учун, “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичи доирасидаги энг сўнгги мусобақа – стол тенниси бўйича бўлиб ўтади.