Қувонарлиси, ушбу мусобақа ҳамюртларимиз учун ниҳоятда омадли келди ва якунда ёш боксчиларимиз ЖЧдан нақд 10 (!)та медаль билан қайтадиган бўлишди.

Мусобақанинг сўнгги кунида йигитлар ўртасида 91 кгдан юқори вазн тоифасида ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров финалда арманистонлик Ованес Папазянга қарши жанг қилди ва рақибини учинчи раундда нокаут ҳолатига туширди.

Таъкидлаш керак, Жаҳонгир жиззахлик таниқли боксчи, Жаҳон кубоги соҳиби Лазизбек Зокировнинг ўғли бўлади. Бундан кўриниб турибди, от изини той босмоқда.

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 18 нафар боксчи билан (10 нафар йигит, 8 нафар қиз) иштирок этди. Мусобақа якунига кўра, терма жамоамиз боксчилари Ўзбекистонга 10та медаль билан қайтишмоқда.

Қуйида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:

Йигитлар:

Олтин медаль:

-52 кг: Шаҳзод Музаффаров,

+91 кг: Жаҳонгир Зокиров,

Бронза медали:

-69 кг: Аълохон Абдуллаев,

-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев,

Қизлар:

Олтин медаль:

-54 кг: Нигина Ўктамова,

Кумуш медаль:

-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева,

Бронза медали:

-57 кг: Ситора Турдибекова,

-60 кг: Дилфуза Бекова,

-69 кг: Хадичабону Абдуллаева,

-75 кг: Соҳиба Рўзметова.

Маълумот учун: Ўзбекистон делегацияси бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатидан Варшава – Истанбул – Тошкент авиарейси билан 24 апрелдан 25 апрелга ўтар кечаси соат 01:00да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимларини қаҳрамон боксчиларимизни тантанали кутиб олиш маросимига таклиф этиб қоламиз.