Филиал директори Адҳамжон Қорабоев ташаббуси билан жорий йилнинг 23-28 январигача кўнгилли ёш ходимлар гуруҳи ташкил этилди.

Вилоят ҲЭТК раҳбари матбуот котиби Дилшодбек Абдувосиевнинг маълум қилишича, ҳар куни эрталаб ва кечки пайт кўчада машина кутиб турган болаларнинг мактабга вақтида етиб боришлари ҳамда қайтишлари учун беминнат шахсий транспортлар ҳозирланган. Ёқилғиси жамият томонидан таъминланадиган 10 та “Дамас” ва 10 та енгил автомобиль ҳайдовчилари ихтиёрий равишда хизмат кўрсатмоқда.

Шунингдек, улар яна бошқа савобталаб хоҳловчиларни эзгуликка чорлашмоқда. “Сафимизга қўшилмоқчи бўлганларга стикер берамиз...”, дейилган ташкилотнинг “Facebook”даги саҳифасида.