Юртимизда ёш мақом ижрочиларининг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш, ўзбек мумтоз мусиқа ижрочилик санъатини янада юксак даражага кўтариш, миллий мақом санъатини дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёш мақом ижрочиларини кашф этиш, рағбатлантириш ва тарғиб этиш мақсадида “Ёш мақом ижрочилари” Республика танлови ўтказилади..

Танлов 20-35 ёшгача бўлган мақом ижрочилари орасида 2021 йилнинг 29 апрель- 8 май кунлари Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг катта залида бўлиб ўтади.

Танловда қуйидаги 9 та йўналиш бўйича иштирок этишингиз мумкин.

"Мақом хонандалиги" йўналиши

  1. Аёл овоз
  2. Эркак овоз

"Мақом чолғу ижрочилиги" йўналиши

  1. Най, қўшнай, сурнай
  2. Чанг, қонун
  3. Қашқар рубоби, уд
  4. Дутор, танбур, сато
  5. Ғижжак
  6. Доира, ноғора
  7. Созандалар ансамбли

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ижрочилар жорий йилнинг 20 апрелига қадар Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

а) Номзоднинг паспорт нусхаси;

б) Номзоднинг иш ёки ўқиш жойи раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома ва тасдиқланган маълумотнома;

в) Номзоднинг таржимаи ҳоли;

г) 4 дона (2 дона 3х4 см ва 2 дона 9х12 см ҳажмда) рангли фотосурат;

д) Ижро дастури

 Белгиланган муддатдан кечиккан ҳолларда ҳужжатлар қабул қилинмайди. Асарлар ёддан ижро этилади.

Танлов ғолибларига қуйидагича бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланган.

Яккахон ижрочилар учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробари миқдорида

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида

Мақом ансамбллари учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баробари миқдорида

базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баробари миқдорида

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида