Aҳамиятлиси, ўсмирларимиз мусобақа доирасида 12 та медал жамғаришга эришган бўлсалар, ёшларимиз бу кўрсаткични учтага яхшилашга эришди. Бугунги баҳсларда қайд этилган натижаларга тўхталадиган бўлсак, барча жамоаларни мағлуб этган шпагачи қизларимиз олтин, финалда бироз омад етишмаган рапирачи йигитларимиз кумуш медалга сазовор бўлди.

Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида:
Қизлар, шпага:
1. Ўзбекистон
2. Ҳиндистон
3. Қозоғистон

Қизлар, рапира
1. Гонконг
2. Қозоғистон
3. БAA

Йигитлар, рапира:
1. Гонконг
2. Ўзбекистон
3. Ҳиндистон

Якунда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғарган ёшларимиз умумжамоа ҳисобида қитъа биринчилигини иккинчи ўринда якунлашди. Бу борада биринчи ўрин гонконглик қиличбозларга насиб етди. Ҳамюртларимиз қўлга киритган олтин медаллар сони тенг, фақат кумуш медаллар сони бўйича кичик устунлик шарқий Осиё жамоасини пешқадамга айлантирди.

Медаллар жамғариш бўйича кучли учлик:
1. Гонконг – 5-4-4
2. Ўзбекистон – 5-3-7
3. Қозоғистон – 1-3-2

Қайд этиш жоиз, ўсмирлар ва ёшлар жамоаларимиз бу билан Осиё чемпионатларида ўз тарихидаги энг яхши натижаларини қайд этдилар.