Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона вилоят миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда "Ёш Қутқарувчи — 2021" мусобақасининг республика босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқуловнинг самимий табригини етказар экан “Бугун ҳар дақиқа, ҳар сонияда техноген ҳолатлар кўпаймоқда, қутқарувчилар хизматига эҳтиёж ҳар доимгидан ҳам катта. Мана шуни билиб, ҳис қилиб шу касбни танлашга иштиёқи баланд ёшлар-мусобақа иштирокчиларига омад тилаб қоламиз. Халқ дуосини олиб юришдан чарчаманг” дейди вазир ўринбосари Ю.Абсоатов.

Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда инсонларни қутқариш бўйича таълим муссасаси ўқувчиларининг амалий кўникмаларини шакллантириш мусобақанинг асосий мақсадларидан биридир.

“Ёш қутқарувчи — 2021” мусобақаси Фарғона вилоятидаги очиқ спорт майдонларида ташкил этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 14 та жамоанинг 112 нафар профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўзаро 5 та шарт (1-шарт “Савол жавоб” шарти, 2 шарт “Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”, 3 шарт “Арқон ёрдамида дарёдан ўтиб, палатка тиклаш”, 4 шарт “Жумар ёрдамида юқорига кўтарилиш” ҳамда 5 шарт “Махсус ёнғин ўчириш ва қутқарувчилар эстафетаси”) бўйича  бахс олиб бормоқда.

Мазкур мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари 29 май куни аниқланади.