Қувонарлиси, ушбу мусобақада юртимиз ёш ақл-идрок соҳиблари муваффақиятли иштирок этди. Спортни ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, ёшлар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионатининг классик йўналишидаги баҳслари якунига кўра, жамоамиз 6 та ёш тоифасида жами 7 та медалга сазовор бўлди. Қувонарлиси, ана шу медалларнинг 3 таси олтин.
Шахмат. Ёшлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати
Олтин медаль
У-16 қизлар
Омонова Умида – 9 имкониятдан 8 очко,
У-14 қизлар
Ҳамдамова Афруза – 8,5 очко,
У-10 ўғил болалар
Ботиралиев Абдумажид – 8,5 очко,
Кумуш медаль
У-16 ўғил болалар
Мадаминов Муҳиддин – 7 очко,
У-14 қизлар
Ортиқова Нозимахон – 6,5 очко,
Бронза медали
У-8 қизлар
Муҳиддинова Нилуфар – 5 очко,
У-8 ўғил болалар
Жуманазаров Иброҳим – 7 очко.