Унда иштирок этган ёш вакилимиз Aлимардон Маҳмудов бир йўла 3 та йўналишда ғалаба қозонди.
Кўплаб халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келаётган ёш спортчимиз Aлимардон Маҳмудов 500, 333 ва 222 метр масофаларга ўтказилган дастурда барча рақибларини ортда қолдириб, мутлақ ғолиб бўлди.
Мусобақада Россиянинг турли ҳудудлари ва қўшни республикалардан ёш шорт-трек усталари баҳс олиб борди.